Сўнгги йилларда дунёда менингитга тез тарқалувчи касаллик сифатида қаралмоқда ва бунга қарши тизимли эмлаш ишлари ташкил қилиб келинган.
Жумладан, Ҳаж ва Умра зиёратларини адо этишга отланган ҳар бир ўзбекистонлик бу вакцина билан эмланган.
Бироқ, охирги вақтларда вакцинани қабул қилиш масаласига эътиборсизлик билан ёндашилмоқда.
Менингит эса — жиддий касаллик бўлиб, ўз вақтида аниқланмаса ва даволанмаса, оғир асоратлар ва ҳатто ўлимга олиб келиши мумкин.
Бу касаллик тўсатдан бошланиб, тана ҳароратининг юқори даражага кўтарилиши, кучли бош оғриғи, бўйин мушакларининг қисқариши ва тортилиб қолиши, кўнгил айниши, қайт қилиш (болаларда диарея), қизил ёки кўкимтир тошмаларнинг пайдо бўлиши ҳамда онг бузилиши аломатлари билан намоён бўлади.
М.Эшмирзаева, Д.Якубов(видео), ЎзА