Туркия Қирғиз Республикасининг 62,3 миллион доллар қарзидан кечди. Бу хабарни Президент Садир Жапаров Бишкекда туркиялик ҳамкасби Режеп Таййип Эрдоған билан кечган музокара якунида маълум қилган.
Қайд этилишича, Қирғизистоннинг жорий йил охирида шаклланган ташқи қарзи яшил иқтисодиётга оид лойиҳалар эвазига ҳисобдан чиқарилган.
Эслатиб ўтамиз, 2013 йил ҳам Туркия Қирғизистоннинг 50 миллион долларлик қарзидан кечган.