Фуқаролик ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманлараро судининг 2024 йил 9 сентябрдаги ижро ҳужжатига асосан вояга етмаган бир нафар бола жавобгар Э.Х.дан даъвогар А.Н.нинг тарбиясига олиб бериш белгиланган.

Ушбу ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Беруний туман бўлими иш юритувига келиб тушиб, бўлим ходимлари томонидан ижро ҳаракатига киришилди. Хусусан, ижро ҳужжати ижросини таъминлаш мақсадида Мажбурий ижро бюроси Беруний туман бўлими ходимлари томонидан олиб берилиши лозим бўлган бола яшаётган манзилдаги хонадонга бориб, жавобгарга суд қарори ижроси таъминланиши лозимлиги, унинг ижросини таъминламаслик оқибати ҳақида тушунтириш берилди.

Шундан сўнг, жавобгар Э.Х. вояга етмаган болани ихтиёрий равишда онаси бағрига қайтарди ва суд қарори ижроси амалда таъминланди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири.