Қўшни Тожикистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги эълон қилган баёнотда, жумладан, шундай дейилган:
– Зўравонлик унсурлари бўлган дастурларни тақиқлаш мақсадида текшириш ва рейдлар ўтказилиб, компьютер марказлари эгаларини “Counter-Strike” ва “Grand Theft Auto” каби видео-ўйинларга киришни чеклашга чақириш керак.
Вазирлик матбуот хизмати маълум қилишича, идора компьютер марказлари масъуллари ва ота-оналарга болалар ғайри оддий ҳатти-ҳаракат намойиш этувчи иловаларни кўришини назорат қилишни сўраб мурожаат қилган.
Ўз навбатида, Маданият вазирлиги “бу ўйинлар мамлакатдаги маданий ва ахлоқий меъёрларга зид экани, ёшларнинг хулқ-атворига салбий таъсир кўрсатаётгани”ни таъкидлаган.