Наманган шаҳридаги “Паҳлавон” спорт мажмуасида таэквондо WT бўйича “Uzbekistan Open” халқаро турнирида илк ғолиблар номи аниқ бўлди.

Мусобақанинг биринчи кунида эркаклар ўртасида Мирдиёрбек Мирайимов, Камронбек Мансуров, Асилбек Аҳмедов, Беҳрузбек Исаев, Озодбек Мамадалиев, Мавлонбек Тўхтасинбоев, Ёдгорбек Жўрабоев ва Марат Мавлонов олтин медални қўлга киритди. Аёллар ўртасида эса Гулшаной Исмоилова, Дамира Қодирқулова, Лайло Зайниддинова, Мадина Мирабзалова ҳамда Севинч Ҳайитова шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур нуфузли мусобақада нафақат мамлакатимиз, балки Қирғиз Республикаси, Тожикистон, Қозоғистон, Россия Федерацияси, Ҳиндистон, Канада каби жаҳоннинг ўндан ортиқ давлатларидан келган 1 минг 400 нафардан зиёд таэквондочилар иштирок этмоқда.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА