Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Навоий вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш вазифалари юзасидан йиғилиш бўлиб ўтмоқда.
Қайд этилганидек, давлатимиз раҳбари аввало 27 октябрда мамлакатимизда бўлиб ўтган парламент сайлови борасидаги фикрларини айтди.
–Мамлакатимиз демократик тараққиётнинг янги даврига, сифат жиҳатидан янги босқичига қадам қўймоқда. Биз барча бўғиндаги депутатларимиз тимсолида зиммасидаги масъулиятни чуқур англайдиган, Янги Ўзбекистонни барпо этиш, халқимизнинг эркин ва фаровон ҳаётини таъминлаш йўлида ўзини аямасдан тинимсиз ҳаракат қиладиган, бор билим ва тажрибасини Ватан равнақи учун сафарбар этадиган фидойи инсонларни тасаввур қиламиз.
Партиялар ва депутатликка номзодларнинг сайловолди дастурларида фуқароларимиз орзу-интилишлари, дарду ташвишлари, мавжуд муаммоларни ҳал этиш йўллари ўз ифодасини топганини алоҳида таъкидлаш лозим.
Халқимиз сизларнинг янги ғоя ва ташаббусингизга катта умид ва ишонч билан қарамоқда. Эл-юртимиз янги парламент ва маҳаллий кенгашлар аъзоларидан кўп нарсани кутмоқда,– деди Президент.
Давлатимиз раҳбари ана шундай шарафли ва эзгу вазифаларни адо этишда халқ вакилларига куч-ғайрат, ютуқ ва омад ёр бўлишини тилади.
ЎзА