Чоршанба куни Испаниянинг Валенсия мухтор жамиятида кучли ёғингарчилик ортидан сув тошқини юз берди. “El Pais” газетаси минтақа Фавқулодда вазиятларни мувофиқлаштириш марказига таяниб ёзишича, табиий офат қурбонлари сони 92 кишига етган.

Шунингдек, Кастилия-Ла-Манча мухторияти ва Андалусияда ҳам ҳалок бўлганлар бор.

Ҳодиса туфайли мамлакат шарқида энг кўп зарар кўрган ҳудуд – Валенсияда йўл инфратузилмаси ишдан чиққан. Шу боси асосий А-3 ва А-7 автомобиль трассаси, ўнлаб иккинчи даражали йўлларда ҳаракат тўхтатилган.

Қиролликнинг саккиз минтақаси – Андалусия, Валенсия, Арагон, Кастилия ва Леон, Каталония, Экстремадура, Наварра, Сеута ҳамон кучли ёмғир, тошқин хавфи остида.

Мамлакатда уч кунлик мотам эълон қилинди.