ФОТОРЕПОРТАЖ
Нукус шаҳридаги Ёшлар марказида Қорақалпоғистон Республикаси шахмат федерацияси, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги бошқармаси ҳамкорлигида шахмат бўйича мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари ўртасида Республика биринчилиги мусобақаси ўтказилди.
Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 14 январдаги “Шахматни янада ривожлантириш ва оммавийлаштириш ҳамда шахматчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида ташкил этилган мусобақада Нукус шаҳри ва туманлар мактабгача таълим ташкилотларининг 5-7 ёшли 70 нафардан зиёд тарбияланувчиси иштирок этди.
Якуний натижаларга кўра, ўғил болалар ўртасида Нукус шаҳридаги 8-мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиси Алпомиш Бахтиёров биринчи ўринни эгаллади. Қизлар баҳсида Нукус туманидаги “Совёнок” номли давлат-хусусий шериклиги асосидаги мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиси Шаҳзода Ережепова ғолиб бўлди.
Мусобақанинг жажжи ғолиб ва совриндорлари ташкилотчилар томонидан медаль, диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ(сурат),ЎзА