Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида ўқ отиш спорти бўйича ўтказилган халқаро хотира турнирида 6 мамлакатдан 190 нафар мерганлар ғолиблик учун ўзаро рақобатлашди.

Мусобақанинг катталар ўртасидаги 10 метрдан пневматик тўппончадан отиш баҳсларида ҳамюртимиз Владимир Свечников олтин медалга сазовор бўлган бўлса, ёшлар орасида 10 метрдан пневматик милтиқдан отишда Дилафрўз Қобилжонова иккинчи бўлди.

Шунингдек, катталар ва ёшлар йўналишида10 метрдан пневматик милтиқдан отишда Жавоҳир Соҳибов, Дилафрўз Қобилжонова, Илҳомбек Обиджонов ва Ирода Азимбоева бронза медали билан тақдирланди.

Шу тариқа, нуфузли мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 1 тадан олтин ва кумуш ҳамда 4 та бронза жами 6 та медалга эга чиқди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА