Aмерика Қўшма Штатлари етакчиси Жо Байден душанба куни бўлиб ўтадиган президентлик сайлови учун муддатидан олдин овоз беришга қарор қилган.

– АҚШ Президенти Жо Байден 2024 йилги умумий сайловда барвақт овоз беради, – дейилган Оқ уй эълон қилган хабарда. Умуман, америкаликларнинг кўпчилиги 5 ноябрь куни эмас, балки олдиндан овоз бериши мумкин.

“The Wall Street Journal” нашри ёзишича, Республикачи номзод Дональд Трамп сайловга икки ҳафтадан кам вақт қолганда, президентлик пойгасида вице-президент Камала Харрисни кичик фарқ билан – 47х45 фоиз нисбат билан ортда қолдиряпти.