Нукус шаҳридаги 70-сайлов участкасида ҳам Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, шунингдек шаҳар ва туман Кенгашларига сайлов фаолликда давом этмоқда.
Ушбу ҳудудда 2 минг 431 нафар сайловчи рўйхатдан ўтган. Шундан 16 нафари сайловда биринчи бор овоз берувчи ёшларни ташкил этади. 41 нафар сайловчи муддатидан аввал сайловда овоз берган.
Айни дамда участкада сайлов жараёнлари жуда қизғин тус олган. Ҳудудда истиқомат қилувчи 18 ёшга тўлган фуқаролардан тортиб, нуроний отахону онахонлар ўзлари муносиб кўрган номзодларга овоз бериб, оммавий тадбирда фаоллик ва ташаббускорлик кўрсатмоқда.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ(сурат,видео),ЎзА