Қорақалпоғистон Республикаси прокурори Э.Таджиев раҳбарлигида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича республика ҳудудий махсус комиссияси аъзолари иштирокида мажлис ўтказилди.

Мажлисда жорий йилнинг 9 ойи мобайнида Оролбўйида йўл-транспорт ҳодисалари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 28 тага, йўл- транспорт ҳодисалари оқибатида тан жароҳати олганлар 20 нафарга, вафот этган фуқаролар сони 8 нафарга ошган. Бу борада кўрилаётган чоралар етарли самара бермаётганлиги танқидий муҳокама қилинди.

Шунингдек, ўтган даврда “Хавфсиз ва равон йўл” умуммиллий дастури ижросини таъминлашда ҳам сусткашликларга йўл қўйилаётганлиги, дастурда белгиланган айрим тадбирлар ижроси таъминланмаганлиги қайд этилди. Шунинг учун ҳам белгиланган ишларни янада жадаллаштириш бўйича мутасаддиларга аниқ, манзилли топшириқлар берилди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири