Нукусда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг эллик иккинчи сессияси бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қорақалпоғистон Республикаси ҳукумат аъзолари, тегишли соҳа раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштирок этди.

Сессия кун тартибидаги дастлабки масала – “Қорақалпоғистон Республикасининг айрим қонунларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қорақалпоғистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Қонунийлик, суд-ҳуқуқ ва коррупцияга қарши кураш масалалари қўмитаси раиси З.Реймова маъруза қилди. Депутатлар ушбу масала юзасидан тегишли қарор қабул қилди.

Шунингдек, сессияда Ижтимоий соҳа, иқтисодиёт тармоқлари ва кўп қаватли уй-жой фондининг 2024-2025 йилларда куз-қиш мавсумида доимий ишлашини таъминлаш йўналишида ҳамда кўп хонадонли уй-жойларга хизмат кўрсатувчи бошқарув ташкилотларининг амалга оширган ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг ҳисоботи, Қорақалпоғистон Республикасида туризмни ривожлантириш борасида 2024 йил давомида амалга оширилган ишлар бўйича Туризм бошқармасининг ҳисоботи, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Президиумининг тегишли қарорларини тасдиқлаш тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.

Сессияда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси А.Оринбаев иштирок этди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири.