Aмериканинг машҳур “New York Post” газетаси таҳририяти бўлажак президентлик сайловида собиқ президент Дональд Трамп номзодини расман қўллаб-қувватлашини эълон қилди.

– Бу яхши келажак фойдасига аниқ танлов, – деб ёзган газета таҳририят номидан.

Журналистлар Трампни ёқлаш учун асосо сифатида унинг дастуридаги бир неча жиҳатга ишора қилган. Жумладан, давлат чегараси хавфсизлиги ва тўғри миграция сиёсати, шаҳар хавфсизлиги ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларини қўллаб-қувватлаш, паст солиқли иқтисодий сиёсат ва халқаро миқёсда Қўшма Штатларга ҳурматни сақлаш.

Тўғри, Трампнинг ғайри оддийлиги камчилик сифатида тилга олинган, бироқ собиқ президентнинг давлат раҳбари сифатидаги фаолияти натижасига ижобий баҳо берилган. Яъни, аввалги сиёсат амалдаги етакчи Жо Байден ва вице-президент Камала Харрис олиб бораётган ишга нисбатан сезиларли даражада самарали бўлгани ҳақида хулоса чиқарилган.

Баёнотда таъкидланишича, агар Харрис ғалаба қозонса, “Байденизм” йўналишини давом эттиради.