Қирғизистон Россия Федерациясидаги ўз меҳнат муҳожирлари орасида сўнгги пайт юзага келаётган муаммолардан хавотирда, деди республика парламенти спикери Нурланбек Шакиев Россиянинг Бишкекдаги элчиси Сергей Вакунов билан учрашувда.
Қонунчилик органи матбуот хизмати журналистларга маълум қилишича, спикер чоршанба куни дипломатни лавозимга тайинлангани билан табриклаган.
Ўзаро мулоқот давомида миграция масаласи ҳам кўтарилиб, Қирғизистон фуқаролари РФ чегарасини кесиб ўтиш ва меҳнат фаолиятини амалга оширишда турли тўсиқларга дуч келаётгани таъкидлаган.
– Муаммо бизни ташвишга солмаслиги мумкин эмас, – деган Шакиев ва элчини ушбу масала юзасидан тегишли иш олиб боришга чақирган.