Сайловга оид саволим бор…

27 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлар депутатлигига бўлиб ўтадиган сайловларда ҳар бир фуқаро иштирок этиб, ўз сиёсий танловини амалга ошириши юртимиз келажаги учун муҳим ҳисобланади.

Фуқаролар сайлаш ҳуқуқи билан бирга қонунчиликда белгиланган тартибда сайланиш ҳуқуқига ҳам эгадир.

Сайловчилардан келган навбатдаги савол Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ёки маҳаллий Кенгаш депутатлигига номзодини қўйишни истаган фуқаро кимга, қаерга мурожаат қилиши мумкинлиги билан боғлиқ.

Марказий сайлов комиссияси аъзоси Мухтабар Ҳусанова қуйидаги видеоҳаволада бу саволга батафсил жавоб берди.

Муҳтарама Комилова,

Аброр Содиқов, Анвар Аҳмедов (видео), ЎзА