Россиянинг Новосибир шаҳрида Евгений Подгорний хотирасига бағишлаб ўтказилган турнирда ғолиб чиққан ҳамюртимиз, жаҳон гимнастикаси тирик афсонаси Оксана Чусовитина журналистларга навбатдаги Олимпиадада ҳам иштирок этиш нияти борлигини маълум қилди. Бу ҳақда хабар тарқатган Россиянинг МатчТВ канали ҳамюртимиз билан ташкил этилган қисқа суҳбатни ҳам эфирга узатди.
Тажрибали спортчимиз ушбу мусобақа жароҳатидан кейинги илк синов бўлгани, кейинги Олимпиадада ҳам иштирок этмоқчилиги, табиийки, 2026 йилга белгиланган Осиё ўйинларида қатнашишни мақсад қилганини айтган.
2028 йил 14-30 июль кунлари АҚШ Лос-Анжелес шаҳрида ўтадиган ёзги Олимпия ўйинларигача Чусовитина 53 ёшни қаршилайди.
Эслатиб ўтамиз, Оксана фаолияти мобайнида 8 бор Олимп баҳсларида иштирок этиб, биттадан олтин ва кумуш медалга сазовор бўлган. Ватандошимиз уч карра жаҳон чемпионлигини қўлга киритган, 4 мартадан дунё биринчилиги кумуш ва бронза медалига эга чиққан дунёдаги энг номдор спортчилардан бири саналади.
Т. Рўзиев, ЎзА