Бразилия БРИКС доирасида ҳам, кучли “Йигирматалик гуруҳ” доирасида ҳам глобал бошқарувни ислоҳ қилиш тарафдори. Айни жараён нафақат БМТ, балки ЖСТ каби бошқа йирик халқаро тузилмалардаги ўзгаришни ҳам назарда тутади. Зеро, кўп томонлама институтлар боши берк кўчага кириб қолган.

“РИА Новости” Бразилия Ташқи ишлар вазирлиги Осиё-Тинч океани минтақаси бўйича котиби Эдуардо Паес Сабоянинг ушбу баёнотини келтирган.

Мулозим қўшимча қилишича, кўп томонлама халқаро келишувларнинг аксарияти инқирозга учраган, дарз кетган.

– Умид қиламизки, БРИКС мазкур институтларни ислоҳ қилиш ҳамда жаҳон тизимида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ролини кучайтиришга ёрдам беради, – дея таъкидлаган Сабоя. – Бразилия БМТ Хавфсизлик кенгаши таркибини кенгайтиришни қўллаб-қувватлайди.