Қирғиз Республикаси пойтахти Бишкек шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар иқтисодиёт ва савдо вазирларининг 13-йиғилиши бўлиб ўтди.
Қозоғистон ҳукумати матбуот хизмати хабарига кўра, йиғилишда Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғиз Республикаси ва Венгрия давлатларидан вазирлар иштирок этди.
Учрашувнинг асосий мавзуси ТДТга аъзо давлатларнинг келгуси ҳамкорлигини мустаҳкамлаш ва иқтисодий ривожлантириш масалалари бўлди.
ТДТ давлатларининг барча вазирлари Қозоғистоннинг “Яшил молия” бўйича кенгаш, шунингдек, ташкилотга аъзо давлатларнинг Марказий (миллий) банклари кенгашини ташкил этиш ташаббусларини қўллаб-қувватладилар.
Эслатиб ўтамиз: иқтисодиёт ва савдо вазирларининг навбатдаги йиғилиши Туркистонда бўлиб ўтади, у ерда “Туран” махсус иқтисодий зонасининг очилиши режалаштирилган.
Г.Сатторова, ЎзА