Жиноят ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Қораўзак туман судининг жорий йил 24 апрелдаги ижро варақасига асосан қарздор У.Р.дан солиқ бўйича етказилган 462 миллион 864 минг 676 сўм миқдордаги зарар пулини давлат фойдасига ундириш белгиланди.
Ушбу ижро варақа Мажбурий ижро бюроси Нукус шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушгач, давлат ижрочилари томонидан ижро ҳаракатига киришилди. Жумладан, қарздорнинг номида аниқланган 2 та турар жой, 2 та нотурар жой ва 1 та COBALT русумли автотранспорт воситаcига тақиқ ўрнатилди. Шунингдек, қарздор ёшга доир пенсия олаётганлиги сабабли ундирув унинг пенсия таъминотига ҳам қаратилди.
Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида қарздор У.Р.дан давлатга етказилган 462 миллион сўмдан ортиқ қарздорлик ундирилиб, суд қарори ижроси амалда таъминланди.
Довуд Абибуллаев,
ЎзА мухбири.