Фуқаролик ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Нукус туманлараро судининг жорий йил 5 сентябрдаги ижро ҳужжати асосида қарздор “Qaraqalpaq suw ta’miynati” акциядорлик жамиятидан ишчи ходимлар Б.Б. ва С.М.га 20 миллион сўм ойлик иш ҳақи ва маънавий зарар ундириш белгилан эди.
Шунга қарамасдан, жавобгар корхона томонидан ушбу суд қарори ижроси таъминланмаган ва ишчиларнинг иш ҳақлари тўлаб берилмаган. Суд қарорига асосан чиқарилган ижро варақа ижросини таъминлаш мақсадида Мажбурий ижро бюроси Нукус шаҳар бўлими томонидан ижро иши қўзғатилиб, ҳаракатга киришилди.
Бўлим ходимлари томонидан амалга оширилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида “Qaraqalpaq suw ta’miynati” акциядорлик жамиятидан ундирилиши лозим бўлган қарздорлик тўлиғи билан ундириб берилди.
Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири.