Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев раҳбарлигидаги тадбиркорлар билан навбатдаги учрашув Беруний туманида бўлиб ўтди.
Унда Тўрткўл, Элликқалъа ва Беруний туманлари ҳокимлари, мутасадди вазирлик, идора раҳбарлари ҳамда тадбиркорлар иштирок этди.
Учрашувда янги лойиҳаларни ишга туширишда учраётган муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш, инвестиция лойиҳаларини ишга тушириш, маҳаллийлаштириш дастурига киритилган ва экспортёр корхоналарга амалий ёрдам кўрсатиш, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг тўлиқ қувватда ишлашини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.
Тадбиркорлар бугунги кунда иқтисодиётимиз тараққиётига салмоқли ҳисса қўшиш билан бирга, янги иш ўринлари яратишда ҳам муҳим ҳисобланади. Уларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлашда эса, бевосита яқин мулоқот орқали муаммоларга ечим топиш бугунги кун талаби эканини алоҳида таъкидланди.
Тадбирда айрим соҳа мутасаддиларининг ўз фаолиятига лоқайдлик билан қараши ва бошқа сабабларга кўра учраётган муаммолар қайд этилиб, уларни бартараф этиш юзасидан фикр алмашилди.
Учрашув давомида бугунги кунда тадбиркорларни қийнаётган муаммолар тингланди ва билдирилган мурожаатларнинг аксариятига жойида ечим топиш чоралари кўрилди. Вақт талаб этиладиган мурожаатлар назоратга олиниб, тез фурсатда ижобий ечим топиш бўйича тегишли соҳа раҳбарларига топшириқ берилди.
Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири.