Кеча Исломободда Покистон раислигида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг 23-мажлиси бўлиб ўтди. Тадбир иштирокчилари турли йўналишлар бўйича эришилган натижаларни ижобий баҳолаб, устувор йўналишларда ШҲТ доирасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга тайёрликларини билдирдилар.
Учрашув якуни бўйича томонлар 8 ҳужжат, жумладан Қўшма коммюнике, Кўп томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорлик дастури, шунингдек 2025 йил учун бюджет тўғрисидаги қарорни имзоладилар.