«KUNA» ахборот агентлиги Ўзбекистон Республикасининг Кувайтдаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Аюбхон Юнусов ушбу давлат Хотин-қизлар жамиятлари федерацияси президенти Шайха Фадия Саъд Ал-Абдуллоҳ Ас-Салим Ал-Сабоҳ билан учрашганини ёритди.Мақолада мезбон томон аёлларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг жамиятдаги ўрни ва салоҳиятини оширишга қаратилган кенг қамровли сиёсат ва стратегия қабул қилиш муҳимлигини таъкидлаган. Зеро, шу орқали тараққиётга самарали ҳисса қўшиш жараёнида турли инновацион амалиёт бўйича тажриба, фикр алмашилади.
Мулоқот тафсилотига бағишланган матбуот баёнотида аёлларнинг ижодий қобилиятини ривожлантириш, муваффақиятларини аниқлаш ва натижадан баҳраманд бўлиш учун халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, хусусан турли соҳаларда раҳбарлик лавозимида ишлаётган хотин-қизлар фаоллигини ошириш бўйича тажриба алмашиш муҳимлиги маъқулланган.
Муҳаррама Пирматова, ЎзА