Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг таълим-тарбия соҳаси вакиллари билан мулоқоти давом этмоқда.

Ўқувчиларда китобга бўлган қизиқишни ошириш, уларга китобхонлик маданиятини сингдириш учун алоҳида танлов ўтказиб, ғолиб бўлган ёшларга автомобиль совға қилиш йўлга қўйилган.

Мутасаддиларга бу ишларни янада оммалаштириш ва керак бўлса, энг олис қишлоқдаги мактабларга ҳам етказиш топширилди.

Бунинг учун мактаблардаги маънавият хонаси ва кутубхонаси зарур техника ва оптик толали Интернет тармоғи билан таъминланади, барча мактабларнинг Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси электрон порталидан фойдаланиши ташкил этилади.

ЎзА