Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев БМТнинг Гиёҳвандлик ва жиноятчилик бўйича бошқармасининг Афғонистон, Марказий Осиё, Эрон ва Покистон бўйича янги тайинланган минтақавий вакили Оливер Штолпе билан учрашди.
Конструктив мулоқот давомида томонлар ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ҳамда уни янада кенгайтиришнинг устувор йўналишларини муҳокама қилди.
Жумладан, томонлар кибержиноятчилик, коррупция ва уюшган жиноятчиликнинг бошқа турларига қарши курашиш соҳаларида ҳамкорликни ривожлантиришга тайёр эканлигини билдирди.
Учрашувда ушбу мулоқот ҳуқуқий соҳадаги икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашга туртки бериши алоҳида таъкидланди.
Н.Абдураимова, ЎзА