Германия Федерал Канцлери Олаф Шольцнинг Қозоғистонга расмий ташрифи доирасида икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган қатор ҳужжатлар имзоланди.

Қўшни давлат оммавий ахборот воситалари ёзишича, музокара якунида Президент Қосим-Жомарт Тоқаев ва Канцлер Олаф Шольц томонидан Қозоғистон Республикаси ва Германия ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги қўшма декларация қабул қилинди.

Расмий делегациялар аъзолари ҳам ўзаро қатор ҳужжатларни имзолашди. Янги келишувлар банк, таълим, ижтимоий ҳимоя каби муҳим соҳаларни қамраб олган.