Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети кенгашининг қарорига асосан, университет ҳаётига салмоқли ҳисса қўшган журналистлар фахрий профессор ва фахрий доцент унвонлари билан тақдирландилар.
Фахрий профессор унвонига сазовор бўлдилар:
— Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори Абдусаид Кўчимов;
— «Халқ сўзи» ва «Народное слово» газеталари бош муҳаррири Ўткир Раҳмат.
Фахрий доцент унвони билан тақдирланди:
— Ёзувчи, журналист Ҳабиб Темиров.
ЎзА