“The Guardian” нашри “Informa Connect Academy” таҳлил маркази маълумотига таяниб ёзишича, миллиардер Илон Маск 2027 йилга келиб ер юзидаги биринчи триллионерга айланиши мумкин. Бундай мақомга кейинги даъвогарлар сифатида ҳиндистонлик бизнесмен Гаутам Адани ва “Nvidia” компанияси бош ижрочи директори Женсен Хуанг эътироф этилган.
– Электр билан ҳаракатланувчи машина ишлаб чиқарадиган “Tesla”, космик кема учиришга ихтисослашган хусусий “SpaceX” компаниялари ҳамда “Х” ижтимоий тармоғи эгасининг мулки йилига ўртача 110 фоиздан ортиб боряпти, – дейилган материалда.
“Forbes” нашри сентябрда эълон қилган маълумотда Маскнинг давлати 241 миллиард АҚШ доллари экани келтирилган.