Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан 8 сентябрь куни амалий ташриф билан Остона шаҳрига жўнаб кетди.

Қозоғистон пойтахтида давлатимиз раҳбари бешинчи Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари – ЮНЕСКОнинг Номоддий маданий мерос рўйхатига киритилган этник спорт турлари бўйича халқаро спорт мусобақаларининг тантанали очилиш маросимида иштирок этади.

Таъкидлаш жоизки, ушбу спорт тадбирида дунёнинг 90 га яқин давлатидан 2 мингдан зиёд спортчи, жумладан, Ўзбекистон терма жамоаси иштирок этиши кутилмоқда.