Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) Бош котибининг олий вакили Фатима Рабабхоним Олий Мажлис Сенатига ташриф буюрди.

Сенат Раиси Танзила Норбоева билан учрашувда Ўзбекистон ва Марказий Осиё минтақаси истиқболи учун муҳим бўлган масалаларга эътибор қаратилди.

Жумладан, денгиз йўли орқали савдо алоқаларини ривожлантириш, Ўзбекистоннинг иқтисодий ва ижтимоий тараққиёти, келгусидаги режалари ҳақида фикр алмашилди.

Шунингдек, сўнгги йилларда қўшни давлатлар билан ўзаро яхши муносабатлар кўлами кенгаяётгани, минтақадаги иқлим ўзгариши, экологик муаммоларга қаратилаётган эътибор ва ечимлар, қишлоқ хўжалигидаги инновацион лойиҳаларни амалга ошириш, онлайн савдо тизимини ривожлантириш, транзит йўлларининг хавфсизлиги масалалари ҳам диққат марказида бўлди.

Мулоқот давомида Марказий Осиё минтақасидаги ташқи савдо, транспорт ва коммуникация соҳалари ҳамда бу борада халқаро даражада қилиниши лозим бўлган ишлар муҳокама қилинди.

Н.Абдураимова,  

ЎзА