4-5 сентябрь кунлари пойтахтимизда ШҲТнинг Минтақавий аксилтеррор тузилмаси (МАТТ) Ўнинчи халқаро илмий-амалий конференцияси ва МДҲнинг терроризм ва экстремизга қарши курашиш бўйича иккинчи конференцияси бўлиб ўтмоқда.
ШҲТ Бош котиби ўринбосари Нуран Ниязалиев ўз нутқида қайд этганидек, ҳозирги мураккаб геосиёсий шароитда терроризм, экстремизм ва у билан боғлиқ жиноятларга қарши курашиш ниҳоятда муҳим масаладир.
– ШҲТ МАТТ форумининг МДҲнинг терроризм ва экстремизга қарши курашиш бўйича иккинчи конференцияси билан бирга ўтказилишини қўллаб-қувватлаймиз. Бундай ёндашув минтақавий тинчлик ва барқарорликни таъминлаш масаласида фикр алмашиш ва бу йўналишда ўзаро ҳамкорлик қилиш учун келишилган таклифлар ишлаб чиқиш имконини беради.
ШҲТ Котибияти БМТ ва унинг янги таҳдидларга қарши курашиш бўйича махсус муассасалари билан яқин ҳамкорлик қилади. БМТ Контртеррор бошқармаси билан мунтазам алоқалар йўлга қўйилган, – дейди Н. Ниязалиев.
ЎзА