Кеча Афғонистоннинг Бадахшон вилоятида 5,4 магнитудали зилзила содир бўлди, деб хабар тарқатди “Ilkha” нашри.

Европа – Ўрта ер денгизи сейсмология маркази ҳодиса 200 километр чуқурликда кузатилганини тасдиқлади. Марказий нуқта 12 мингдан кўп  аҳоли истиқомат қиладиган “Журм” қишлоғидан 32 километр жануби-шарқда.

Маҳаллий ОАВ яқин атрофдаги Ашқашом, Ишқошим, Файзобод, Хондуд каби бир неча шаҳарда кучсиз силкиниш сезилгани, қурбонлар ва моддий зарар ҳақида ҳозирча маълумот йўқлигини ёзган.

Шунингдек, фаоллик пойтахт Кобул, мамлакатнинг шимолий вилоятлари ҳамда қўшни Тожикистон ва Покистонда ҳам қайд этилган.

Ҳиндукуш тоғ тизмасида жойлашган ноқулай рельефи ва сейсмик ноқулайлиги билан машҳур Бадахшонда зилзила тез-тез содир бўлиб туради. Ўтган йил ҳам Афғонистон ғарби уч марта кучли ер қимирлаши рўйхатга олинган.

Ҳозирги зилзиланинг бевосита таъсири, деярли, сезилмаган бўлса-да, мамлакат расмийлари аҳолини ҳушёрликка чақирди.