Латвия Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Рейнис Трокшнинг байрам табриги:

– Латвия ва Ўзбекистон анъанавий равишда жуда яхши алоқаларни сақлаб келган ва биз ҳамкорлигимизнинг янги босқичларга кўтарилаётганини кўряпмиз. Халқларимиз ўртасида яхши мулоқот йўлга қўйилган, бугунги кунда кўплаб ўзбек талабалари Латвияда таҳсил олишмоқда. Бизнинг бизнесимиз ҳам Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилишга тобора кўпроқ қизиқиш билдирмоқда.

Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан амалга оширилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлашдан манфаатдормиз. Мамлакатдаги турли соҳа, секторлар жадаллик билан ривожланиб бораётганига гувоҳмиз. Биз буюк давлат ва жамият қура олган Ўзбекистонни яхши кўрамиз, янада кўп ислоҳотлар амалга оширишда ёрдам беришга тайёрмиз.

Латвия ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик кенгайиб бораётгани, шунингдек барча давлатлар билан жуда яхши ҳамкорлик йўлга қўйилгани бизни қувонтиради. Биз бу ҳамкорлик фақат ўсиб, янада ривожланади, деб ишонамиз. Бугун кўплаб бизнес-делегациялар Ўзбекистон ташкил қилаётган тадбирларга ташриф буюриб, фаол иштирок этмоқда. Ишбилармонлар мамлакатингиз бозорига катта қизиқиш билдирмоқда, улар турли йўналишларда инвестиция киритишга интилмоқда. Боиси, бутун дунё билади, республикада яхши бизнес муҳити шаклланган, тадбиркорликка кенг имконият яратилган.

Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон халқини бўлажак Мустақиллик куни билан табриклайман. Кўнгли пок, меҳридарё юрт фуқароларига фаровонлик, мустаҳкам соғлик ва энг яхши тилакларни йўллайман, мамлакат ривожида янада катта ютуқлар тилайман. Кўплаб ислоҳотлар амалга оширилаётганини кўряпмиз. Латвиянинг Ўзбекистондан ўрганадиган нарсаларикўп. Биз бунга чиндан ҳам қувонамиз ва эришилган прогрессни юксак қадрлаймиз.

Беҳруз Худойбердиев, Нишонбой Абдувоитов (видео), ЎзА