27 август куни пойтахтимизда «Ўзбекистон ва Озарбайжон: ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг янги истиқболлари» мавзусида гибрид форматдаги онлайн конференция бўлиб ўтади.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти томонидан Озарбайжон Республикаси Халқаро муносабатларни таҳлил қилиш маркази билан ҳамкорликда ташкил этилади.

Анжуман Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи якунларини муҳокама қилишга бағишланади.
Тадбирда Ўзбекистон ва Озарбайжон дипломатик ваколатхоналари ҳамда икки давлатнинг етакчи таҳлилий ва тадқиқот марказлари раҳбарлари ва экспертлари иштирок этади.

Кун тартибидан Ўзбекистон-Озарбайжон ҳамкорлигининг бугунги ҳолати, савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари ҳамда икки мамлакатнинг транспорт-логистика алоқаларини ривожлантириш масалалари ўрин олган.

ЎзА