Нукус шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти давом этмоқда.

Маҳаллийлаштиришда фақат товарлар эмас, хизматлар бўйича ҳам катта имкониятлар бор.

Масалан, энергетика соҳасида 36 миллиард долларлик 27 гигаватт электр энергия ишлаб чиқариш лойиҳалари амалга оширилмоқда. Бу каби объектлардаги юқори технологик ускуналарни эксплуатация қилиш ва таъмирлаш бўйича малакали хизматларга талаб йилдан-йилга ортаяпти.

Кимё, металлургия корхоналари, насос станциялари ва ГЭСлар, тўқимачилик ва тиббиётда ҳам бундай хизматларга талаб катта.

Шу боис, бир йил ичида 3 мингта маҳаллий мутахассис Германия, Япония, Жанубий Корея, Хитой ва Туркиядаги ишлаб чиқарувчи компанияларга малака оширишга юборилади. Уларнинг харажатларини давлат қоплаб беради.

Иқтисодиёт ва молия вазирлигига йирик корхоналарга сервис кўрсатишда маҳаллий корхоналар иштирокини кенгайтириш дастурини ишлаб чиқиш топширилди.

ЎзА