Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Қорақалпоғистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан йиғилиш давом этмоқда.

Шу каби кўплаб имкониятларни санаб, Президент Қорақалпоғистон туман ва шаҳар ҳокимлари масъулиятини ошириш бўйича янги тизим бўлишини таъкидлади.

Бунда, туман ва шаҳар ҳокимлари ҳар ойда ўзига бириктирилган биттадан вилоятга боради, улардаги яхши тажрибаларни ўрганади ва туманида жорий қилади. Тадбиркорларга ўз ҳудудидаги салоҳият ва устун жиҳатларни тадбиркорларга тақдимот қилади, камида 5 тадан ташаббускор топиб, ўз туманига олиб келади ва лойиҳани бошлайди.

Ҳафтада бир кунни тўлиқ тадбиркор ва инвесторларга ажратиб, муаммосига ечим топади.

Шунингдек, Қорақалпоғистон ҳудудлари билан бошқа вилоятлардаги туманлар ўртасида кооперацияни йўлга қўйиш бўйича ҳар йили инвестиция форуми ўтказилади.

ЎзА