Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳузуридаги халқаро гуманитар ташкилотлар раҳбарлари дунё давлатлари етакчиларига йўллаган, Жаҳон гуманитар ёрдам кунига бағишлаб эълон қилинган қўшма мактубда қуйидаги маълумот келтирилган:

– 2023 йил давомида гуманитар ходимлари йўқ қилиниши ҳолати 2022 йилга нисбатан икки баробар кўпайган. Бу дунё инсон ҳуқуқи бузилгани учун жазоланмаслик даврини бошдан кечираётганини англатади. Ўтган йил ҳам қуролли можаролар туфайли ўн минглаб бегуноҳ аҳоли жон берди, яраланди. 2024 йил ўлдирилган, ярадор қилинган, ушланган ёки ўғирлаб кетилганлар сони ҳам барчамизни даҳшатга солади.

Ҳужжатда таъкидланишича, зиддият тарафлари ва давлатлар зиммасидаги мажбуриятини бажариши, уруш олиб бориш қоидасига амал қилиши ҳамда инсонлар чекаётган азоб-уқубатни камайтириш учун ўз таъсиридан фойдаланиши керак.

Дарвоқе, ташкил этилган 1945 йилдан буён БМТ айнан Ғазо секторида энг кўп – 200 дан кўп ходим йўқотган.