“Uzbekistan Airways” компанияси томонидан Малайзияда “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат” мавзусида бизнес семинар ташкил этилди. Тадбир Ўзбекистон Республикасининг ушбу мамлакатдаги элчихонаси ва “Suka Travel & Tours” етакчи маҳаллий компанияси кўмагида бўлиб ўтди.

Тадбир доирасида Малайзиянинг 40 дан ортиқ сайёҳлик компанияси вакиллари зиёрат, тарихий-маданий, гастрономик туризм дастурлари, шунингдек, “Умра+” сайёҳлик йўналишлари билан танишди.

Малайзия – Малакка ярим ороли ва Калимантан оролининг бир қисмини эгаллаган Жануби-Шарқий Осиёдаги давлат. У ўзининг пляжлари, тропик ўрмонлари ҳамда Малайзия, Хитой, Ҳинд ва Европа анъаналарини уйғунлаштирган ажойиб маданияти билан шуҳрат қозонган. Мамлакат пойтахти Куала-Лумпур бутун дунёга Букит-Бинтанг савдо туманига кўрк бериб турган колониал бинолар ва осмонўпар иморатлар, жумладан баландлиги 451 метр бўлган “Petronas” эгизак миноралари билан машҳур.

Роман БОНДАРЧУК тайёрлади, ЎзА