Бугун, 15 августдан мамлакатимизда истиқомат қилаётган 30-70 ёш ва ундан катта ёшдаги аҳолидан спорт синовларини қабул қилиш тадбирлари бошланади.
Аҳолининг жисмоний қобилият ва ҳаракат фаоллигини аниқлаш мақсадида юртимизнинг барча туман ва шаҳарларида 30-70 ёш ва ундан катта ёшдаги аҳоли ҳамда маҳалла тизими ходимларидан ихтиёрий ва махсус талаблар бўйича Жисмоний тайёргарлик даражаси спорт синовлари қабул қилинади.
Спорт синовлари тезлик, куч, чидамлилик ва эгилувчанлик сифатларини аниқлашга қаратилган мезонлар бўйича қабул қилинади.
Спорт синовларини топшириш истагидаги ҳамюртларимиз my.sport.uz платформасидан рўйхатдан ўтиб, ўзлари истиқомат қилаётган туман ва шаҳардаги спорт мактабига ёки маҳалласидаги спорт мажмуасига борган ҳолда спорт синовларини топширишлари мумкин бўлади.
Жисмоний тайёргарлик даражаси спорт синовлари 25 августга қадар қабул қилинади.
Т. Рўзиев, ЎзА