Ёзги Олимпия ўйинларининг ўнинчи кунги мусобақалари якунланиб, ўн биринчи кун остонасида турибмиз.
Бугун, 6 август куни Олимпия ўйинларида 11 та спорт тури бўйича саралаш мусобақалари ўтказилади. Спорт ихлосмандлари 8 та спорт тури — сувга сакраш, енгил атлетика, бокс, велотрек, от спорти, спорт паруси, спорт курашлари ҳамда скейтбордингда ғолиблик учун кечадиган қизиқарли беллашувларга гувоҳ бўлишади.
Мамлакатимиз спортчилари бугунги кун дастуридаги юнон-рум, аёллар кураши, бокс мусобақаларида ўз омадларини синовдан ўтказишади.
Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Арам Варданян (-77) ва Рустам Ассакалов (-97) юнон-рум курашининг нимчорак баҳсларида, Актенге Кеунимжаева (50) аёллар кураши саралашида иштирок этса, боксчимиз Асадхўжа Мўйдинхўжаев ярим финалда АҚШ вакили Омари Жонес билан рўбарў келади. Айнан ушбу мусобақалар мамлакатимиз спорт мавқеини юксалтиришга хизмат қилишидан умидвормиз.
Эслатиб ўтамиз, Олимпия ўйинлари дастурига мувофиқ эртага 7 августдан таэквондо ва оғир атлетикачилар совринли ўринлар учун кураш олиб боришади.
Т.Рўзиев,
ЎзА