Халқаро олимпия қўмитасининг Парижда бўлиб ўтган 142-сессиясида 2030 ва 2034 йилларда қишки Олимпия ўйинлари мезбонлари номи эълон қилинди.
Унга кўра, Франция 2030 йилги Қишки Олимпия ўйинларига мезбонлик қилса, 2034 йилда бўлиб ўтадиган XXVII қишки Олимпиада ўйинлари АҚШнинг Солт-Лейк-Сити шаҳрида ўтиши белгиланди.
Сессия давомида ХОҚ вице-президенти Жон Коутс агар АҚШ допингга қарши курашда WADA устуворлигини тан олмаса, ташкилот 2034 йилда Солт-Лейк-Сити шаҳрида ўтказиладиган ўйинларни ташкил қилиш бўйича шартномани бекор қилиш ҳуқуқига эга эканини таъкидлади.
Маълумот ўрнида: 2002 йилда ҳам қишки Олимпия ўйинларига Солт-Лейк-Сити шаҳри мезбонлик қилган эди. 2026 йил XXV қишки Олимпиада Италиянинг Милан ва Кортине-д’Ампеццо шаҳарларида ўтказилади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА