“Орол йигитлари” рақс ансамбли Қирғизистонда ўтказилган “Рақс санъати – 2024” фестивали гран-при мукофоти соҳиби бўлди
Жорий йилнинг 7-12 июль кунлари Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида “Рақс санъати – 2024” II Халқаро дўстлик фестивали бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон, Туркия, Қозоғистон ва Қирғизистон рақс жамоалари иштирок этди.
Танлов натижасига кўра Ўзбекистон давлат филармонияси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими “Орол йигитлари” рақс ансамбли мутлақ ғолиб бўлиб, гран-при соҳиби бўлди. Ғолиб жамоага Кипр мамлакатига саёҳат йўлланмаси тақдим этилди.
Довуд Абибуллаев,
ЎзА мухбири