ФОТОРЕПОРТАЖ

Нукус шаҳрида ҳам “Olympic day” ва “Ёшлар куни»га бағишланган BYD “Yangi Nafas” анъанавий оммавий югуриш мусобақаси ўтказилди.

Мусобақа Ўзбекистон Республикаси Спорт, Мудофаа, Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар, Олий таълим, фан ва инновациялар, Мактабгача ва мактаб таълими вазирликлари, Ёшлар ишлари агентлиги, Касаба уюшмалари  ҳамда Енгил атлетика федерациялари томонидан ташкил этилди.

Мактаб ўқувчилари, талабалар, ҳарбий хизматчилар, корхона ва ташкилотлардан 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган жами 7 минг нафардан зиёд иштирокчи 3 километр масофада ўз имкониятини синовдан ўтказди.

Эркаклар ўртасида Р. Искандеров ва аёллар ўртасида Д .Озодова 1-ўринни қўлга киритди. Имконияти чекланган шахслар ўртасида Д. Мамбетниёзов ва М. Есеналиева мусобақа ғолиби бўлди. Шунингдек, бир нечта номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланди.

Якунда ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан тайёрланган махсус диплом ва медаллар билан тақдирланди.

Тадбир доирасида Шимоли-ғарбий ҳарбий округи харбийларининг кўргазмали чиқишлари, ҳарбий оркестр ва санъаткорлар ижросидаги концерт дастури иштирокчиларга байрам кайфиятини улашди.

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ(сурат),ЎзА