Қорақалпоғистон Республикасидаги эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга олий таълим муассасаларига кириш учун тавсияномалар берилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 июндаги “Олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга танловда иштирок этиш учун тавсиянома бериш ва уларни ўқишга қабул қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига мувофиқ ҳудудларда ишчи гуруҳлар тузилди. Ушбу ишчи гуруҳлар томонидан келиб тушган аризалар таҳлил қилиниб, натижаси бўйича эҳтиёжманд оилалардаги 1 минг 623 нафар хотин-қизга олий таълим муассасаларига кириш учун тавсиянома берилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 июндаги “Мутахассислиги бўйича камида беш йил меҳнат стажига эга бўлган хотин-қизларни давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартибини тасдиқлаш ҳақида”ги қарори асосида Қорақалпоғистон Республикасидаги 5 йил меҳнат стажига эга, аммо олий маълумотга эга бўлмаган 319 нафар хотин-қиз олий таълим муассасаларига кириш учун тавсияномага эга бўлди.
Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири