Осиё футбол конфедерациясининг навбатдаги лицензиялаш мавсуми натижаларига кўра, Ўзбекистоннинг 19 та клуби ОФК лицензиясини қўлга киритди ва қитъада энг яхши кўрсаткични эгаллади.
Мамлакатимиз Суперлигаси ҳамда Про лигасида қатнашаётган клублар, ОФК лицензиялаш регламенти шартлари асосида спорт, инфратузилма, ишчи-ходимлар, ҳуқуқий ва молиявий мезонлар бўйича ҳужжатларни тақдим этди.
Янги ташкил этилаётган қитъа клублар мусобақалари олдидан юртимизнинг 19 та клуби қитъа футбол уюшмасининг элит турнири минимал талабларини бемалол бажара оладиган ҳолатга етгани мамлакатимизда спортнинг бошқа турлари каби, футболга қаратилаётган улкан эътибор самарасидир.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА