Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларига қарашли Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида жойлашган ҳарбий қисмларнинг бирида ўсиб келаётган ёшларни баркамол инсон сифатида вояга етказиш, уларда она Ватанга садоқат ва муҳаббат ҳиссини шакллантириш мақсадида “Уч авлод учрашуви” ташкил этилди.

Унда Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари фахрийлари, муддатли ҳарбий хизматчилар, чегара олди худудида жойлашган умумтаълим мактаби ўқувчилари иштирок этди.

Тадбир давомида фахрийлар иштирокчиларга ўзларининг бой хизмат ва ҳаётий тажрибалари ҳақида сўзлаб берди. Жумладан, подполковник Ж.Санақулов ҳарбий хизматчилар ва мактаб ўқувчиларига Қуролли Кучларимизда бугунги кунда олиб борилаётган ислоҳотлар, ҳарбийларга яратилган шароитларга тўхталди.

Учрашув якунида фахрийлар билан янги барпо этилган чегарани қўриқлаш взводига экскурсия ташкил этилди. Шунингдек ёшлар бўлинмадаги мавжуд қурол-аслаҳа ва ҳарбий техникалар билан танишди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири