Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, унинг ҳудудий бўлимлари ходимлари ўртасида “Соғлом турмуш – ёруғ келажак” шиори остида мини футбол, стол тенниси ва шахмат бўйича мусобақа ўтказилди.
Мажбурий ижро бюроси органлари ташкил этилганлигининг 7 йиллиги муносабати билан ўтказилган тадбир, энг аввало, ходимларнинг саломатлигини мустахкамлаш билан бирга улар фаолиятининг самарадорлигини оширишга хизмат қилади.
Қизиқарли ўтган мусобақа ғолибларини Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси раҳбарлари қутлаб, уларга эсдалик совғаларини топширди.
Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири