Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Бухоро вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши давом этмоқда.

“Бухоро Агро” кластери эса 14 та маҳаллада касаначилик асосида 1 минг нафар аёлни ишли қилиш ташаббусини билдирган.

“Ғиждувон Машҳураси” корхонаси тошдан мрамор қопламалари чиқариб, Францияга экспорт қилмоқда. Тадбиркор ишлаб чиқаришни кенгайтириш ниятида.

“Дўстлик Омад Барака Файз” ва “Бухоро Дон Захира Инвест” корхоналари йирик чорва комплексларини ишга туширмоқчи.

Мутасаддиларга аҳоли бандлигини оширадиган бундай лойиҳаларни кенг қўллаб-қувватлаш, зарур кўмакни кўрсатишга топшириқ берилди.

ЎзА