Шунингдек, Ғиждувонда бу йил 3 мингга яқин ёшлар мактабни битирмоқда ва 800 нафари олийгоҳга кирмасдан, касбга ўқиш истагини билдирган.

Вилоятдаги энг йирик тўқимачилик корхоналаридан бири – “Парвоз ҳумо” корхонаси матони бўяш ва тайёр кийим-кечак цехларини ишга туширмоқда.

Тадбиркор 10-11-синф ва коллеж ўқувчиларига дарсдан сўнг касб ўргатиб, 2 миллион сўмгача ойлик тўлаш, бепул тушлик ва текин автобус билан таъминлаш таклифини билдирган.

Бундан ташқари, тадбиркор тумандаги 2-сон касб-ҳунар коллежига корхона цехларидан “амалий мономарказ” сифатида фойдаланишга, Бухоро муҳандислик-технология институти кафедрасини корхона ҳудудида жойлаштириб, ҳам ўқитувчиларга, ҳам талабаларга шароит қилиб беришга тайёр.

Давлатимиз раҳбари тадбиркорнинг барча ташаббусларини қўллаб-қувватлади ва мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.

ЎзА